❌ “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги 2-мавсумида танаффусга тушган маҳаллалар рўйхати эълон қилинди.
2026-07-14 09:00:00 / Эълонлар
Хабарингиз бор, “Ташаббусли бюджет” жараёни доирасида кетма-кет икки мавсумда ғолиб бўлган маҳаллалар учун навбатдаги икки мавсумда лойиҳа киритишни чеклаш амалиёти жорий этилган.

📄 Бунга кўра, аввалги мавсумларда кетма-кет ғолиб бўлган ҳамда 2026 йилги 2-мавсумда лойиҳа киритиш имконияти чекланадиган маҳаллалар рўйхати шакллантирилди.
🔗 Мазкур ҳавола орқали туман (шаҳар)лар кесимида лойиҳа киритиш имконияти чекланган маҳаллалар рўйхати билан танишишингиз мумкин.
✅ Шунингдек, танаффус қўлланган маҳаллалар томонидан ҳам шерикчилик асосида лойиҳаларни илгари суриш имконияти мавжудлигини маълум қиламиз.
Фаол бўлинг, маҳаллангиз учун ташаббус кўрсатинг!
