**Ёшлар ва ижтимоий соҳа масалалари юзасидан фуқаролар қабули ўтказилди**
2026-07-10 10:00:00 / Фуқаролар қабули
Қувасой шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишер Мамажонов томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан ёшлар сиёсати, таълим, соғлиқни сақлаш масалалари юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат батафсил тингланиб, амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар ва зарур тавсиялар берилди. Мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топган бўлса, қўшимча ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар тегишли мутасадди ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.


