**Фуқаролар мурожаатлари доимий эътиборда**
2026-06-30 13:00:00 / Фуқаролар қабули
Қувасой шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигорахон Убайдуллаева томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан оила, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя, бандлик, тадбиркорликни ривожлантириш, уй-жой, моддий ёрдам ҳамда бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат батафсил тингланиб, амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий тушунтиришлар ва зарур тавсиялар берилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Шахсий қабуллар орқали фуқароларнинг муаммо ва таклифларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларни қонуний ҳал этиш ҳамда аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

