Ассалому алайкум, ҳурматли Қувасой шаҳар фуқаролари ва азиз меҳмонлар!
2026-07-07 10:00:00 / Янгиликлар
Ҳурматли Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон қарорлари ҳамда жорий йилнинг 27 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика тадбирларини самарали ташкил этиш ҳамда "Ёшлар куни" тадбирларини ўтказиш ишлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ҳокимлик ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигида изчил давом эттирилмоқда.

