“Ички ишлар вазири кубоги” волейбол мусобақаси ғолиблари аниқланди
2026-07-02 16:00:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳрида Ёшлар куни муносабати билан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ташкил этилган волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ўз якунига етди. Мусобақада шаҳарнинг 31 та маҳалласидан шакллантирилган жамоалар ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, Қувасой шаҳар Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Хасанов ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Мамажонов иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, 16–21 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида:
🥇 Полмон МФЙ жамоаси – 1-ўрин;
🥈 Зийнат МФЙ жамоаси – 2-ўрин;
🥉 Валик МФЙ жамоаси – 3-ўрин.
16–21 ёш тоифасидаги йигитлар баҳсларида:
🥇 Пастки Валик МФЙ жамоаси – 1-ўрин;
🥈 Валик МФЙ жамоаси – 2-ўрин;
🥉 Мирзо Улуғбек МФЙ жамоаси – 3-ўрин.
22–30 ёш тоифасидаги аёллар ўртасида:
🥇 Пастки Валик МФЙ жамоаси – 1-ўрин;
🥈 Найман МФЙ жамоаси – 2-ўрин.
22–30 ёш тоифасидаги эркаклар баҳсларида:
🥇 Пастки Валик МФЙ жамоаси – 1-ўрин;
🥈 Кокилон МФЙ жамоаси – 2-ўрин;
🥉 Мирзо Улуғбек МФЙ жамоаси – 3-ўрин.
Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Мутасаддилар жамоаларни эришилган ютуқлар билан табриклаб, вилоят босқичида ҳам уларга омад ва муваффақият тиладилар.









