Касб-ҳунарли қизлар – жамият тараққиётининг муҳим омили
2026-07-02 11:00:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни доирасида Қувасой шаҳридаги 27-умумий ўрта таълим мактабида "Ёш қизларнинг тарбиясида касб-ҳунарга ўқитишнинг ўрни" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Дилором Меҳмонова ҳамда мактаб директорлари иштирок этди.
Тадбир давомида ёш қизларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш, касб-ҳунарга қизиқишини ошириш ва замонавий касбларни эгаллашга йўналтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг ёзги таътил даврида бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунар тўгараклари ва амалий машғулотларга кенг жалб этиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар ўртасида меморандум имзоланди.
Меморандум асосида ўқувчи-қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш ва бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги ишларни тизимли йўлга қўйиш белгиланди.
Тадбир якунида ёш қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда таълим муассасалари билан ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.









