Хитойнинг Хубей провинцияси делегацияси Қувасойда инвестициявий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
2026-06-20 09:00:00 / Янгиликлар
“Тошкент халқаро инвестиция форуми” доирасида Хитой Халқ Республикасининг Хубей провинцияси Қурилиш ишларини ривожлантириш маркази директори Ван Инжун бошчилигидаги тадбиркорлар делегациясининг Қувасой шаҳрига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф давомида меҳмонлар Қувасой шаҳрининг саноат салоҳияти, инвестиция имкониятлари ҳамда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, томонлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, саноат ва инфратузилма соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилди.
Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш ҳамда узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур ташриф Қувасой шаҳри ва Хитойнинг Хубей провинцияси ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, янги инвестицияларни жалб этиш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.



