Коррупцияга қарши курашиш ва очиқликни таъминлаш бўйича назорат тадбири ўтказилди
2026-05-20 14:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги PQ–1-сонли қарори ижроси доирасида, айниқса “қизил” ва “сариқ” тоифага кирувчи маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш, ҳуқуқбузарлик ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш, профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг мазкур йўналишдаги доимий комиссияси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилиб, депутат фаолиятининг муҳим йўналишлари ҳамда тасдиқланган иш режаси асосида амалга оширилди.
Шунингдек, “Намуна” МФЙ “еттилик” аъзолари фаолияти муҳокама қилиниб, муаммоларни бартараф этиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, профилактикани кучайтириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Бундай ҳамкорликдаги ўрганишлар ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.



