Қувасой шаҳрида йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда
2026-05-12 15:00:00 / Янгиликлар
Бунёдкор МФЙ ҳудудида жойлашган “Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг Қувасой филиалида янги инвестиция лойиҳаси ишга туширилмоқда.

Мазкур лойиҳа “FERGHANATELTEKS” МЧЖ томонидан туркиялик инвесторлар ҳамкорлигида амалга оширилиб, унда ингичка толали кабеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Умумий қиймати 25 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи лойиҳа доирасида замонавий технологияларни жорий этиш режалаштирилган.
Қувасой шаҳар ҳокими Зафаржон Тўрақулов лойиҳа ҳудудида бўлиб, қурилиш ишлари жараёни билан танишди. Шунингдек, инвесторлар билан суҳбат ўтказиб, лойиҳани белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш муҳимлигини таъкидлади.




