“Ялдо кечаси” тақдимоти — маънавият ва китобхонликка чорлов
2026-04-15 10:00:00 / Янгиликлар

Асарда миллат тарихи, бугунги муаммолар ва келажак масъулияти узвий ёритилиб, йилнинг энг узун туни — зулмат ва оғир синовлар тимсоли сифатида қатағон даври билан қиёсланади. Муаллиф тарихий воқеаларни замонавий ҳаёт билан уйғун ҳолда талқин этиб, жамиятни огоҳлик ва ҳушёрликка чорлайди.
Мазкур асар тарихий хотира ва замонавий тафаккурни уйғунлаштирган, ўқувчини чуқур мушоҳада ва мустақил фикрлашга унловчи долзарб бадиий асар сифатида эътироф этилди.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-февралдаги 61-сон қарори мазмун-моҳияти кенг ёритилди. Давра суҳбатида она тилининг софлигини асраш, унинг бойлиги ва жозибасини сақлаш, нутқ маданиятини юксалтириш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди.


