Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судида 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар юсасидан
Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. 2025-йилда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолди. Судлар фаолиятида қонун устуворлиги, адолат, холислик ва очиқлик тамойиллари изчил таъминланмоқда.
Суд ишларини кўришда:
фуқароларнинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқи кенгайтирилди;
суд муҳокамаларининг очиқлиги кучайтирилди;
тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлик принциплари қатъий таъминланди.
Натижада суд қарорларининг сифати ошиб, асоссиз қарорлар сони қисқарди, фуқароларнинг судларга бўлган ишончи мустаҳкамланди. 2025-йилда судлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Жумладан:
суд мажлисларининг очиқ тарзда ўтказилиши амалиёти кенгайтирилди;
муҳим ва жамоатчилик эътиборидаги ишлар юзасидан ОАВ вакиллари учун шароитлар яратилди;
суд қарорлари ва суд амалиётига оид маълумотлар расмий веб-сайтлар орқали мунтазам ёритилди.
Электрон ва босма оммавий ахборот воситаларида судлар фаолияти юзасидан интервюлар, репортажлар, телекўрсатувлар, радиоешиттиришлар, брифинглар ва мақолалар ташкил этилиб, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга хизмат қилмоқда.
Одил судловни таъминлашда рақамли технологиялар муҳим аҳамият касб этмоқда. 2025-йилда:
суд мажлисларида видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланиш кўлами ошди;
суд ҳужжатларини электрон шаклда олиш имконияти яратилди.
Бу эса фуқаролар ва тадбиркорлар учун ортиқча вақт ва харажатларни қисқартириб, судларга мурожаат қилишни янада қулай қилди.
Судлар томонидан 2025-йилда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ноқонуний қарор ва ҳаракатларни бекор қилиш бўйича самарали ишлар амалга оширилди.
Хусусан:
ноқонуний қарорлар устидан берилган шикоятлар қонуний ва асосли кўриб чиқилди;
мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган хатолар суд тартибида бартараф этилди;
мулкий ва номулкий низоларни ҳал этишда адолат тамойили устувор бўлди.
Бу эса судларнинг инсон манфаатларига хизмат қилаётганини яна бир бор тасдиқлади.
Хусусан Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан 2025 йил давомида 258 нафар шахсга нисбатан 208 дона жиноят иши кўриб тамомланган.
2025 йил давомида 42 нафар шахсга нисбатан 41 дона жиноят иши бўйича судланувчилар ЖКнинг 661-моддаси асосида, жиноят содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлиб, жабрланувчи билан ярашиб, етказилган зарарни бартараф этганлиги сабабли тугатилган.
Шунингдек, 3 нафар оқланган шахснинг ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган.
142 нафар маҳкумлар, жумладан 7 нафар аёл, 3 нафар ёшлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан қўлланилган асосий ёки қўшимча жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилган.
49 та 57 шахсга нисбатан дастлабки тергов органлари томонидан қўйилган айбловлар ўзгартирилган, шундан 4 та шахсга нисбатан асоссиз қўйилган айблов олиб ташланган, 18 та шахсга нисбатан айбловдан модда қисми ёки банди чиқариб ташланган, 30 та шахсга нисбатан айблов ЖК бошқа моддасига қайта малакаланган, 43 та шахсга нисбатан айблов бошқа қисмга ёки бандга ўзгартирилган.
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан 2025 йил давомида жами 98 маротаба тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Ушбу тарғибот ишларининг 30 таси корхона, ташкилот ва маҳалла фуқаролар йиғинида, 8 таси ўқув муассасаларида ўтказилди.
Оммавий ахборот воситалари орқали 60 маротаба чиқиш қилиниб, шундан интернет веб сайтларида 44 маротаба , телевиденияда 16 маротаба чиқишлар қилинган.
Мазкур давр мобайнида туман судига жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан 93 мурожаат келиб тушган бўлиб, барчаси бўйича тушунтиришлар берилган.
Жиноят ишлари бўйича 59 нафар шахсга нисбатан 58 дона жиноят иши сайёр суд мажлислари кўрилган.
Жиноят ишлари бўйича 95 дона жиноят иши бўйича хусусий ажримлар чиқарилган.
Бундан ташқари, 2025 йил давомида жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан 4041 нафар шахсга нисбатан 3212 дона маъмурий иши кўриб тамомланган.
Кўрилган маъмурий ишларидан 2633 нафар шахсга нисбатан 2258 дона иш юзасидан жазоси тайинланган, 1408 нафар шахсга нисбатан 954 дона маъмурий ишлар тугатилган.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг раиси Б.Тагаев
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг тергво судяси М.Ўроқов
