Қумқўрғон тумани

Вилоятнинг марказий қисмида жойлашган. 1977-йил 24-мартда ташкил этилган. Шим.дан Сариосиё, жан. ва жан.-ғарбдан Жарқўрғон, шарқдан Олтинсой, Шўрчи, Узун, шим.-шарқдан Денов, ғарбдан Бандихон ва Бойсун туманлари, жан.шарқдан Тожикистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 2,2 минг км2. Аҳолиси 158,3 минг киши (2005). Туманда 1 шаҳар (Қумқўрғон), 1 шаҳарча (Ҳуррият), 8 қишлоқ фу-қаролари йиғини (Арслонбойли, жалойир, Кетмон, Оқжар, Оққапчи-гʻай, Юқори Какайди, Ўзбекистон, Қумқўрғон) бор. Туман маркази — Кумкўрғон шаҳри Табиати. Туман ҳудуди Сурхон — Шеробод водийсининг марказий қисмида жойлашган, оʻрта қисмидан шим. дан жануб томон Сурхондарё оқиб ўтади. Релефи, асосан, адирлардан иборат, Сурхондарё водийси ғарбга (Шеробод — Сариқамиш қирлари томон) ва шарққа (Боботоғ томон) аста-секин кўтарилиб боради. Фойдали қазилмалардан Лалмикор нефт кони, турли қурилиш материаллари қазиб олинадиган конлар бор. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Қиши илиқ, қисқа, ёзи иссиқ, давомли. Январнинг ўртача температураси 3°, энг паст температура —20°, —22°. Июлнинг ўртача температураси 30°, энг юқори температура 48°. Йиллик ўртача температура 16°. Вегетатсия даври 240—250 кун. Йилига ўртача 190–200 мм ёгʻин тушади. Туман ҳудудидан Сурхондарё ва унинг мавсумий оқимга эга бўлган ўнг ирмоқларидан Оққапчиғай, Бандихон сойлари оқиб ўтади. Асосий суғориш каналлари: Шеробод ва Боботоғ машина-магистрал каналлари, Ўғригузар насос ст-яси ва бошқа бор. Дарё террасалари аллювиал бўз тупроқ. Сурхондарёнинг ҳар иккала томонидаги адирликларда қум тупроқ, тог этакларида оч тусли бўз тупроқлар. Ксерофит — эфемероид ўсимликлар ўсади. Дарё бўйларида қамиш, қиёқ, юлғун, янтоқ, қизилмия, адирларида бетага, нўхатак, қўнғир-бош, шошир, лолақизғалдоқ, қоʻзигул, тоғ ён бағирларида каррак, коврак, кийикўт, сув ҳавзаларида ҳар хил баликлар яшайди. Туман ҳудудида Жанубий Сурхон сув омбори жойлашган.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 71 киши. Суғориладиган зонада ўртача зичлик 1 км2га 100 киши чамасида
