Қумқўрғон тумани "Агро Проcессинг Гроуп" МЧЖ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасида семинар бўлиб ўтди
2025-10-31 18:00:00 / Янгиликлар
Сурхондарё вилоят Инвеститсиялар, саноат ва савдо бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда, вилоят бўйича туман ҳокимларининг Инвеститсиялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосарлари, туман Қишлоқ хўжалиги бошқармаси ўринбосарлари, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбарлари ҳамда Боғдорчилик бўйича вилоят агентлиги раҳбари ва туман вакиллари иштирок этишди.

Семинар иштирокчилари дастлаб корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишди, шундан сўнг семинар иштирокчилари билан давра суҳбати олиб борилди.
Ушбу семинарни ташкил этишдан кўзланган мақсад аҳоли томорқасида, деҳқон ва фермер хўжаликлари даласида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нес-нобуд қилмасдан, ушбу корхонада тўлиқ қайта ишлаш бўйича имконият мавжудлиги ва бундан самарали фойдаланиш лозимлиги такидланди.




