Коррупсияга қарши курашиш ва Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди
2025-10-02 13:40:00 / Янгиликлар
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокими Анвар Нормаматов раҳбарлигида тумандаги маҳалла раислари ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Коррупсияга қарши курашиш ва Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш” юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда, коррупсияга қарши муросасиз курашиш, ходимларда ҳалоллик, шаффофлик ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш маданиятини шакллантиришга қаратилди. Шунингдек, коррупсиявий хавфларни аниқлаш, уни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш, ҳалол меҳнат қилиш ва хизмат мажбуриятларини тўлиқ бажариш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида январ-сентабр ойларида маҳаллада қилинган ишлар юзасидан маҳалла раисларининг ҳисоботлари эшитилди ҳамда йил якунигача қилиниши керак бўлган ишлар бўйича туман ҳокими томонидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.


