ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МЕъЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
2025-06-30 10:35:00 / Янгиликлар

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишнинг муҳим омилларидан биридир. Бу борада кичик тадбиркорлик субектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 50 дан ортиқ фармон ва қарорлари, вазирлар маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор қонунлар, фармон ва дастурлар қабул қилинди. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 09.03.2019 №ПҚ-4231 сонли қарори; “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги 25.10.2019 №ПҚ-4498 сонли қарори; “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 02.04.2024 №ПҚ-149 сонли қарори; “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва уларни экспорт қилувчи тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01.04.2024 №ПҚ-146 қарори; “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қоʻллабқувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чоратадбирлар тўғрисида” ги 07.03.2024 №ПҚ-115 сонли қарори; “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 16.11.2023 №ПҚ-366 сонли қарори; “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институтсионал қоʻллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 16.09.2023 №ПҚ-306 сонли қарори; “Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рагʻбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 23.08.2021 №ПҚ-5228 сонли қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллабқувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги 11.11.2023 №ПФ-193 Фармони; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик бизнесни узлюксиз қоʻллабқувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 20.01.2024 №181 сонли қарори; “Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини 2024- 2025 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 14.03.2024 №128 сонли қарори; “Кичик бизнесни узлюксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида 22.01.2024 №37 сонли қарори; “Ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини коʻпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 09.08.2021№504 сонли қарори ҳамда бошқа бир қатор қарорлар ва фармонлар қабул қилинган.
Қумқўрғон туман статистика бўлими
