«Бунёдкор аёллар – 2025» Қумқўрғон туманида хотин-қизлар фестивали ўтказилди
2025-04-28 10:00:00 / Очиқ маълумотлар

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси, банклар ва қатор тегишли ташкилот ҳамда идоралар билан ҳамкорликда “Бунёдкор аёллар - 2025” хотин-қизлар фестивали ўтказилди.
Тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан Карима Тўхтабоева сўзга чиқиб, форум иштирокиларини қизғин табриклади. Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларнинг натижаларига кенг тўхталди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, Марказий банк Сурхондарё вилояти бош бошқармаси ҳамда тижорат банклар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари томонидан Қумқўрғон туманида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.
