Қумқўрғон тумани ҳокими ўринбосарлари иш режаларининг ижроси бўйича ўқув-семинар ташкил қилинди
2025-03-26 13:15:00 / Янгиликлар

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ташаббуси билан ҳар бир туман ва шаҳарлар ҳоким ўринбосарларининг ойлик иш режаларини самарадорлик.уз платформасига киритиш ижроси бўйича жойларга чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказилиб, ўрганиш натижалари бўйича ўқув-семинарлари ташкил қилинмоқда.
Бугун худди шундай ўқув-семинари туман ҳокимлигида ташкил этилди.
Ўқув-семинарда туман ҳокими ўринбосарлари томонидан самарадорлик.уз платформасида иш режаларни яратиш, ижросини киритишда масъул идоралар томонидан берилган маълумотларнинг асосли эканлиги ҳамда ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш юзасидан тушунчалар берилди.
Семинарда ҳоким ўринбосарлари томонидан иш режаларини яратиш ва ижросини платформага киритиш билан боғлиқ мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.
