"Сурхон соҳили" маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-08-18 08:15:00 / Янгиликлар

Қумқўрғон тумани ҳокими Фаррух Холиқов бошчилигида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва тегишли масъуллар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-февралдаги ПҚ-49-сон қарори асосида оғир тоифага киритилган “Сурхон соҳили” маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада инфратузилмани яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, ободонлаштириш ва инфратузилмага оид камчиликлар масъуллар билан биргаликда муҳокама қилиниб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги байрами олдидан маҳалла ҳудудини замонавий, обод ва намунали қиёфага келтириш, ички кўчаларни тартибга солиш, умумий фойдаланиш ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда аҳолига янада қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан тегишли масъулларга зарур топшириқлар берилди.



