Қумқўрғон туманида "Яхшилик карвони" лойиҳаси ўтказилди
2026-08-06 10:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан "Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!" шиори остида ўтказилаётган "Мустақиллик тўйи" фестивали доирасида Қумқўрғон туманидаги “Ғамхўрлик” маркази (Мурувват уйи)да "Яхшилик карвони" лойиҳаси ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшлар иштирокида Ватанга садоқат, ватанпарварлик, миллий қадриятларни улуғлаш ҳамда юрт тараққиётига дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этилди. Шунингдек, иштирокчиларга байрамона кайфият улашган консерт дастури намойиш этилди.
Лойиҳада "Маърифат" тарғиботчилар жамияти вакиллари, соҳа мутахассислари, “Ғамхўрлик” маркази (Мурувват уйи) тарбияланувчилари, ёшлар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этди.
Тадбир ёшларда миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва юрт равнақига дахлдорлик туйғуларини янада мустаҳкамлади.





