“Янги Ўзбекистон қиёфаси” сари яна бир қадам
2026-08-06 16:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 10-сентабрдаги ПҚ-298-сон қарорига мувофиқ Қумқўрғон туманининг “Янгиер” маҳалласи “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” сифатида белгиланган бўлиб, ҳудудда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, аҳоли учун қулай ва замонавий шароитлар яратиш мақсадида маҳалла ҳудудидаги истироҳат боғини реконструксия қилиш ишлари олиб борилмоқда. Амалга оширилаётган ишлар натижасида боғнинг замонавий қиёфаси шакллантирилиб, фуқароларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун янада қулай муҳит яратилади.
Мазкур саъй-ҳаракатлар маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуднинг эстетик кўринишини ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.




