Маҳалладаги ислоҳотлар амалда: дастур ижроси ўрганилди
2026-08-06 09:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-330-сонли қарори ижроси доирасида Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева Қумқўрғон туманига ташриф буюрди.
Ташриф давомида "Тайфанг" маҳалласида “маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг ҳудуддаги ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жараёнда маҳаллада камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга қаратилган амалий ишлар кўздан кечирилди. Масъуллар билан мулоқот давомида мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ҳамда дастур ижросини янада самарали ташкил этиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
“Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳам кўздан кечирилиб, ҳудудни янада обод ва кўркам қилиш борасидаги ишлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Ўрганиш якунида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан келгусидаги устувор чора-тадбирлар белгилаб олинди.