Хотин-қизлар фаоллари учун муҳим методик қўлланмалар тақдим этилди
2026-05-16 13:00:00 / Янгиликлар

Аввал хабар берганимиздек, туманимизнинг “Улуғбек” маҳалласида жойлашган 3-сонли техникум биносида ташкил этилган ўқув-малака курслари Республикамиздан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар ҳамда тажрибали мутахассислар томонидан юқори савияда олиб борилмоқда.
Мазкур курслар ҳудудларда фаолият юритаётган ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларни замонавий ёндашувлар асосида ишлашга йўналтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугун малака ошириш курслари доирасида вилоят бўйича 15 та туман ва шаҳардаги жами 728 та маҳалла учун оила ва хотин-қизлар тизими ходимлари ҳамда маҳалла хотин-қизлар фаолларига вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова бошчилигида кенг кўламли ўқув-услубий материаллар тақдим этилди. Жумладан, 11 турдаги 8 мингдан ортиқ ўқув-услубий қўлланмалар, брошюралар, буклетлар ва флаерлар топширилди.
Ушбу материаллар орқали хотин-қизлар билан ишлаш тизимида самарадорликни ошириш, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ижтимоий муаммоларни эрта аниқлаш ва уларга ечим топишда амалий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Шунингдек, берилган қўлланмалар ходимлар учун кундалик фаолиятда зарур бўлган методик асос бўлиб хизмат қилади.


