Ҳашар — элга ярашар!
2026-05-15 08:00:00 / Янгиликлар

Қумқўрғон туманидаги "Ғалаба" маҳалласида аҳоли вакиллари бир ёқадан бош чиқариб, эзгу анъана — ҳашарни уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтказмоқда.
Хусусан, маҳалла аҳолиси томонидан ҳашар йўли билан маҳаллада жойлашган Салоҳиддин ота қабристонида пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Энг эътиборлиси, маҳалла фуқаролари ушбу ишларда фаол қатнашиб, ўзаро аҳиллик ва бирдамлик намунасини кўрсатмоқда. Бундай эзгу ташаббуслар юртимизда қадимдан шаклланган ҳашар анъаналарининг давом этаётганини, халқимизнинг ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат фазилатлари мустаҳкам эканини яна бир бор намоён этмоқда.
Ҳашар — нафақат ободонлаштириш, балки инсонларни бирлаштирадиган, маҳалла бирдамлигини янада мустаҳкамлайдиган эзгу қадриятдир.


