Қумқўрғонлик зиёратчилар муборак сафарга жўнаб кетишди
2026-05-14 15:00:00 / Янгиликлар

Президентимиз ташаббуслари ва Саудия Арабистони билан ҳамкорликда яратилган имкониятлар туфайли минглаб ватандошларимиз “Ҳаж” сафарига бориш бахтига мушарраф бўлишмоқда. Ҳукуматимиз томонидан улар учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бугун Қумқўрғон туманида бўлажак ҳожиларни муборак “Ҳаж” сафарига кузатиш маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Жорий йилда туманимиздан 72 нафар фуқаро ушбу улуғ ибодатни адо этиш бахтига муяссар бўлаётгани кўплаб оилалар учун унутилмас қувонч бўлди.
Тадбир давомида нуроний отахон ва онахонлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда бўлажак ҳожилар давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдиришди. Шунингдек, йиғилганлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, ҳожиларимизнинг сафарлари бехатар ўтиши ҳамда ибодатлари хайрли ва мақбул бўлишини тилаб дуолар қилишди.




