Маҳаллалар инфратузилмаси яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда
2026-05-14 08:00:00 / Янгиликлар

Қумқўрғон туманида аҳолига қулайлик яратиш ҳамда фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш борасида амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Хусусан, туманимизнинг “Чўкирли” маҳалласида ички йўлларни яхшилаш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан йўлларни тошлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар йўлларнинг ҳолатини яхшилаш ва транспорт қатнови учун қулайлик яратишга хизмат қилади.
Ушбу ишлар якунига етказилгач, ҳудуд аҳолиси учун транспорт ҳаракати янада қулайлашиб, маҳалла инфратузилмаси сезиларли даражада яхшиланади.



