Махсус-тактик ўқув машғулотининг 2-кунида тиббиёт хизматларининг шайлиги синовдан ўтказилди
2026-05-13 09:00:00 / Янгиликлар

Махсус-тактик ўқув машғулотининг 2-куни доирасида туман Тиббиёт бирлашмасининг саф кўриги ўтказилиб, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор ва самарали ҳаракат қилиш бўйича тайёргарлик даражаси атрофлича кўздан кечирилди. Унда тиббиёт ходимларининг шайлиги, махсус техника ва тиббий воситаларнинг ҳолати, тез тиббий ёрдам бригадаларининг амалий ҳаракатлари синовдан ўтказилди.
Машғулот давомида шартли фавқулодда вазият содир бўлганда жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни хавфсиз ҳудудга эвакуатсия қилиш ҳамда тиббиёт муассасаларига етказиш бўйича амалий машқлар бажарилди. Шунингдек, масъул хизматлар ўртасидаги ҳамкорлик, тезкор ахборот алмашинуви ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар жараёни ҳам амалий тарзда намойиш этилди.
Ўқув машғулотидан кўзланган асосий мақсад фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, тиббиёт хизматларининг тезкорлигини ошириш ҳамда мавжуд куч ва воситаларнинг тайёргарлик ҳолатини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлди.



