“Янги Ўзбекистон қиёфаси” касб этаётган "Янгиер" маҳалласида аҳоли учун қулайлик яратиш ишлари олиб борилмоқда
2026-05-12 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 10-сентабрдаги ПҚ-298-сон қарорига асосан Қумқўрғон туманининг “Янгиер” маҳалласи “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги" маҳаллалар рўйхатига киритилган бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш ҳамда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида маҳаллада жами 5,5 км ички йўлларни асфалтлаш, 0.7 км пиёдалар йўлакчаси қуриш, электр тармоқларини яхшилаш мақсадида 0.3 км янги тармоқ тортиш, 60 дона бетон устунлар ва 2 дона янги трансформатор ўрнатиш, 160 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ҳамда 0.7 км ариқларни бетонлаш режалаштирилган
Айни пайтда тасдиқланган режа асосида амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, ҳозирда маҳалла ички кўчаларини асфалтлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, коммуникатсия тармоқларини тартибга келтириш ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари маҳалла инфратузилмасини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, аҳолининг кундалик турмушига қулайлик яратиш ҳамда маҳалла қиёфасини янада обод ва кўркам этишга хизмат қилади.


