9-май — Хотира ва қадрлаш куни олдидан туманимиздаги қабристонларда кенг кўламли тозалик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
2026-05-02 09:00:00 / Янгиликлар

Фуқаролар, маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлар ҳамжиҳатликда қабристон ҳудудларини тартибга келтириб, ариқларни тозалаш, дарахтларга ишлов бериш, бегона ўтларни йўқотиш ва атроф-муҳитни обод қилиш ишларида фаол иштирок этмоқда.
Бундай эзгу ташаббуслар аждодлар хотирасига ҳурмат кўрсатиш, муқаддас қадамжоларни озода сақлаш ҳамда юртимизда қадрият ва инсонийлик тамойилларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.


