"Бойсун баҳори" халқаро фолклор фестивали бошланди
2026-05-01 09:00:00 / Янгиликлар

Ушбу нуфузли “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалида туманимиз ҳам муносиб иштирок этиб, миллий қадриятларимизни кенг намоён этмоқда.
Фестивал доирасида миллий либослар намойиши, анъанавий қўшиқ ва рақслар, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари ташкил этилиб, улар орқали халқимизнинг бой маданий мероси, урф-одат ва анъаналари кенг тарғиб қилинмоқда. Айниқса, қадимий ҳунармандчилик намуналарининг намойиши хорижий меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Шунингдек, Жанубий Сурхон сув омбори ҳамда тоғ тизмаларини акс эттирган макет ҳам туманимизнинг табиий салоҳияти ва сайёҳлик имкониятларини ёритиб бермоқда.
Мазкур фестивал нафақат миллий маданиятимизни тарғиб қилиш, балки ҳудудлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда туризм салоҳиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.



