Тадбиркорлар фаолияти ўрганилиб, масалалар бартараф этилди
2026-04-30 08:55:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими Фаррух Холиқов раҳбарлигида тегишли масъуллар иштирокида туманнинг “Азларсой” маҳалласида жойлашган “Азларсой-2” кичик саноат зонасидаги тадбиркорлар фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналарининг бугунги ҳолати, мавжуд имкониятлар ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилди. Хусусан, ичимлик суви таъминоти, электр энергияси, табиий газ, ички йўллар ва бошқа инфратузилмага оид масалалар юзасидан тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланиб, мурожаатлар жойида ижобий ечим топди.
Шунингдек, туман ҳокими тадбиркорлар билан мулоқот давомида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирди


