Камбағалликни қисқартириш йўлида амалий қадам
2026-04-01 15:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 11-мартдаги “Камбагʻалликни қисқартириш давлат мақсадли жамгʻармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тоʻгʻрисида”ги 158-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокимлигида туман ҳокими Фаррух Холиқов раҳбарлигида туманимизда камбағаллар реестрида рўйхатда турувчи 30 нафар ишсиз фуқароларга ссуда асосида юк ташувчи мотороллерлар тарқатилди.
Мазкур ташаббус аҳолининг бандлигини таъминлаш, уларни даромадли меҳнатга жалб этиш ҳамда оилавий бюджетини мустаҳкамлашга қаратилган. Мотороллерлар орқали фуқаролар юк ташиш хизматларини йўлга қўйиб, ўз бизнес фаолиятини бошлаш имкониятига эга бўладилар.
Бу каби амалий чоралар камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда ҳудудда тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.


