НАВРЎЗ ШУКУҲИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2026-03-23 11:00:00 / Янгиликлар

Юртимизга кириб келган Наврўз она заминимиз узра ўзининг бетакрор таровати билан қалбларда қувонч, ҳайрат ва чексиз ифтихор туйғуларини уйғотмоқда.
Қумқўрғон туманидаги “Навбаҳор” маҳалласида бўлиб ўтган Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбир маҳалла аҳлига кўтаринки кайфият, унутилмас таассуротлар улашди. Байрам давомида миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримиз яна бир бор ўз ифодасини топди.
Тадбир доирасида арқон тортиш, кураш, тош кўтариш каби миллий спорт ўйинлари бўйича қизғин мусобақалар ташкил этилиб, уларда фаол иштирок этган ёшлар ва маҳалла аҳли ўз куч ва маҳоратларини намоён этдилар. Мусобақа ғолиблари пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, жаранг сочган куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва бадиий чиқишлар барчага чинакам байрамона кайфият бағишлаб, Наврўз шукуҳини янада юксалтирди.



