Раҳбарлар Алпомиш стадионига ташриф буюрди
2026-03-16 10:00:00 / Янгиликлар

Наврўз байрами муносабати билан ўтказилаётган сайл доирасида байрам консерт дастурини бошлаш учун туман ҳокими Фаррух Холиқов ҳамда мутасадди раҳбарлар Алпомиш стадионига ташриф буюрди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Фаррух Холиқов сўзга чиқиб, йиғилганларни Наврўз айёми билан самимий табриклади ҳамда байрам тадбирининг консерт дастурини расман очиб берди.
Шундан сўнг туман Маданият бўлими ходимлари ҳамда санъаткорлар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, рақслар ва бадиий чиқишлар намойиш этилиб, байрам сайлига йиғилганларга кўтаринки кайфият улашилди.


