Камбағалликни қисқартиришга қаратилган амалий ёрдам
2026-03-09 13:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 11-мартдаги “Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамгʻармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 158-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, бугун туманимизда камбағаллар реестрида рўйхатда турувчи 300 га яқин фуқарога жами 45 тонна картошка уруғи тарқатилди. Мазкур ёрдам орқали фуқаролар ўз томорқаларига картошка экиб, оиласининг озиқ-овқат заҳирасини кўпайтириш, томорқадан самарали фойдаланиш ҳамда қўшимча даромад манбаини шакллантириш имкониятига эга бўлади.
Таъкидлаш жоизки, тарқатилган картошка уруғлари фуқаролар томонидан ўз томорқаларига экилиб, оиланинг озиқ-овқат заҳирасини кенгайтириш, ортиқча ҳосилни сотиш орқали қўшимча даромад манбаини яратиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, бандлигини таъминлаш ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш механизмини янада кенг жорий этишга хизмат қилади.
Бугунги кунда туманда камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, томорқачилик ва деҳқончиликни ривожлантириш орқали фуқаролар даромадини ошириш борасида манзилли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.


