Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 17-февралдаги ПҚ–67-сонли қарори ижроси амалда
2026-02-21 19:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 17-февралдаги ПҚ–67-сонли қарорига мувофиқ, ижтимоий реестрда рўйхатда турган 6000 нафар беморнинг даволаниши ҳамда жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ харажатларини қоплаш белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон туманида ҳам ижтимоий реестрда рўйхатда турган фуқароларга даволаниш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун ваучерлар тарқатиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Шунингдек, қарорга асосан ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасига кирувчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар, ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар, шунингдек етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ҳамда даволаниш учун ваучер ажратилиши белгиланган.
Айни пайтда туманда ушбу тоифага кирувчи фуқароларга даволаниш учун ваучерлар топширилмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

