"Биз коррупсияга қаршимиз" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
2026-02-13 10:00:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда мамлакатимизда коррупсияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Қумқўрғон туманида ҳам бу борада бир қанча тадбирлар доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, туман ҳокимининг ижро аппарати раҳбари Ч.Шаймуратов бошчилигида туман ҳокимлиги аппарати ходимларига "Биз коррупсияга қаршимиз" мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Унда, коррупсияга қарши муросасиз курашиш, ходимларда ҳалоллик, шаффофлик ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш маданиятини шакллантиришга қаратилди. Шунингдек, коррупсиявий хавфларни аниқлаш, уни юзага келтирувчи омилларни бартараф этиш, маиший коррупсия ҳолатларига қатъий чек қўйиш, ҳалол меҳнат қилиш ва хизмат мажбуриятларини тўлиқ бажариш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.


