Қумқўрғон туманида 2026-йил ғалла ҳосили учун семинар ташкил этилди
2026-01-07 17:00:00 / Янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят прокурорининг ишчи гуруҳи томонидан тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари учун амалий семинар ташкил этилди. Семинарда 2026-йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, ғалла экинларига ишлов бериш, суспензия қилиш, бегона ўтларга қарши курашиш, маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш, хандак қазиш ва ғаллани шарбат усулида суғориш ишларини тўғри ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, суғориш тизимларини яхшилаш мақсадида ариқ ва зовурларни қазиш ҳамда уларни ҳас-хашаклардан тозалаш ишларини тез фурсатларда якунлаш зарурлиги таъкидланди.
Семинар давомида фермерларга амалий кўрсатмалар берилиб, келгуси ҳосилдорликни оширишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.



