Қумқўрғон туманида 2026-йилги бошоқли дондан юқори ҳосилдорлик олиш бўйича амалий семинар ташкил этилди
2026-01-04 16:00:00 / Янгиликлар

Мазкур семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Исмоилов Фарҳоджон Ваҳобович бошчилик қилди. Тадбирда туман ҳокимлиги масъуллари, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари, кластер ва агросаноат корхоналари вакиллари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинар давомида бошоқли дон экинларини парваришлаш, озиқлантириш, суғориш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, замонавий агротехнологияларни қўллаш орқали ҳосилдорликни ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг тажрибали олим ва мутахассислари томонидан бошоқли дон экинларини юқори ҳосил билан етиштириш бўйича илмий асосланган агротехник тавсиялар берилди.


