Туман ҳокимлигида белгилаб берилган топшириқлар ижроси ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди
2025-12-17 09:25:00 / Янгиликлар
Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов раҳбарлигида топшириқ ва мурожаатлар ижроси, ижро интизоми, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, Янги йил байрамини кўтаринки кайфиятда ўтказиш бўйича олиб борилаётган ишлар, кунлик кўрсаткичлар таҳлили ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда, топшириқлар ижроси юзасидан туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда масъулларнинг ахборот ва ҳисоботлари эшитилди.
Хусусан, вилоят ҳокимининг Қумқўрғон туманига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси, солиқ тушумлари, муаммоли кредитлар билан ишлаш, коммунал соҳа ҳамда ободонлаштириш ишлари бирма-бир таҳлил қилинди.
Йиғилиш сўнгида туман ҳокими томонидан масъулларга берилган топшириқлар ижроси юзасидан бажарилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилди.



