Қумқўрғон туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни — “Ҳосил байрами” тантанали нишонланди
2025-12-12 17:00:00 / Янгиликлар

Қишлоқ хўжалиги тараққиёти, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр соҳа ривожига беқиёс ҳисса қўшаётган деҳқон-фермерлар меҳнатини эъзозлаш мақсадида Қумқўрғон туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” кенг нишонланди.
Тадбир “Тўмарис” тантаналар саройида ўтказилиб, унда туманимизнинг энг илғор фермер ва деҳқонлари, механизаторлар, сувчилар, тажрибали томорқа ер эгалари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиб келаётган ташкилотлар ҳамда соҳага дахлдор бошқа мутахассислар иштирок этдилар.
Дастлаб Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов йиғилганларни самимий муборакбод этиб, юртимизда аграр соҳанинг иқтисодий барқарорликдаги ўрни, деҳқон ва фермерлар зиммасига юклатилган улкан масъулият ҳамда бу йўлдаги жонбозлик ҳақида сўз юритди. Жумладан жорий йилда туманимизда мўл-кўл ҳосил етиштирилиб, уни ўз вақтида йиғиб-териб олиниши, сақланиши ва истеъмолчига етказилишида заҳматкашларимизнинг фидокорона меҳнати катта ўрин тутганлигини такидлади.
Шундан сўнг тақдирлаш қисмида қишлоқ хўжалиги ривожи йўлида алоҳида натижаларга эришган бир гуруҳ илғор фермерлар, механизаторлар, деҳқонлар, сувчилар ва соҳа фидойилари муносиб рағбатлантирилди.





