Туманда шудгорлаш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда
2025-12-09 15:30:00 / Янгиликлар

Мавсумий агротехник тадбирларнинг изчил амалга оширилиши доирасида барча фермер хўжаликлари томонидан ер майдонларини сифатли тайёрлаш ишлари йўлга қўйилган. Шудгорлаш жараёнлари белгиланган режа-график асосида ташкил этилиб, мавжуд техника тўлиқ сафарбар этилган.
Туман ҳокими Анвар Нормаматов бошчилигида масъул ташкилотлар томонидан жараённинг узлуксизлиги ва бажарилаётган ишларнинг сифат кўрсаткичларига қатъий эътибор қаратилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар келгуси экин мавсумини юқори самарадорлик билан ўтказиш, шунингдек, туман қишлоқ хўжалиги салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.




