Қишлоқ ва сув хўжалигидаги вазифалар ижроси ўрганилди
2025-12-08 14:00:00 / Янгиликлар

Қумқўрғон туман ҳокими Анвар Нормаматов масъуллар билан биргаликда дастлаб “С.Байматов" пахта қабул қилиш масканида бўлиб, у ерда баҳорги мавсум олдидан қишлоқ хўжалиги техникалари та'мирлаш жараёни ўрганилди. Туман ҳокими томонидан мас'улларга қилиниши зарур бўлган ишлар юзасидан топшириқлар берилди.
Шундан сўнг туманнинг "Шароф Мирзаев" ҳудудидаги "Феруз Акмалович" фермер хўжалиги даласида ариқларни битонлаш ишлари билан танишди ҳамда шу ерни ўзида "Ш.Мирзаев", "Қумқўрғон", "Камолат" ва "Н.Мирзаев" ҳудудларидаги фермер хўжалик раҳбарларига йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда ирригатсия тизимларидан оқилона фойдаланиш мавжуд ариқлар ва коллекторларни ўз вақтида тозалаш ва битонлаш ишларини олиб борилиши, кузги шудгарлаш ишларини жадаллаштириш ва бошқа масалалар алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан йиғилиш сўнгида соҳада белгиланган ишларни сифатли ва муддатида амалга ошириш бўйича масъулларга вазифалар юкланди ҳамда агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан тизимли иш олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.





