Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди
2025-12-06 15:30:00 / Янгиликлар

9-декабр — Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни муносабати билан Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан "Коррупсиясиз тиббиёт" мавзусида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
Тадбирда жамоатчилик фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқларда фаол бўлган фуқаролар иштирок этди. Унда соғлиқни сақлаш тизимида коррупсиянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан туман тиббиёт бирлашмаси ва унинг тармоқ муассасаларидаги очиқлик ва шаффофликка қаратилган механизмлар таништирилди.
Шунингдек, ДМЕД ва рақамлаштириш тизимлари орқали тиббий хизматларни шаффоф ва тезкор кўрсатиш имкониятлари, ҲР АРГОС орқали ходимларни ишга қабул қилиш жараёнидаги очиқлик ва адолат мезонлари, беморлар учун Электрон ретсепт тизими ҳамда Реимбурсатсия – бепул дори-дармонлар билан таъминлаш жараёни ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Тадбир иштирокчилари коррупсияга қарши курашишда тизимда йўлга қўйилган янги механизмларни амалда кўриб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.



