Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашамиз!
2025-12-02 09:00:00 / Янгиликлар

Бутунжаҳон аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан Қумқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасида “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда ҳозирги кунда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган имкониятлар, аёллар мавқейини оширишга қаратилган ислоҳотлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, тазйиққа учраган ҳар бир хотин-қиз давлат ҳимоясига олиниши, уларга кўрсатилаётган барча ижтимоий хизматларнинг имтиёзли тарзда ташкил этилгани аёлларнинг оилада ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилаётгани таъкидланди.



