📚 Таълим сифати — келажак пойдевори
2025-12-01 18:00:00 / Янгиликлар

Туман ҳокими Анвар Нормаматов “Янгиер” маҳалласига ташрифи давомида маҳаллада ёшлар учун ташкил этилган “ДРЕАМ ЭДУCАТИОН” ўқув марказидаги таълим жараёни билан яқиндан танишди.
Мазкур марказ ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг билимини ошириш ва келажакда муносиб касб-ҳунар эгаллашларига кўмак бериш мақсадида фаолият юритиб келмоқда.
Учрашув чоғида ҳоким ва ўқувчи ёшлар ўртасида самимий ва очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Анвар Нормаматов юртимизда ёшлар таълими ва келажагини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, бугунги имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини қайд этди.
Шунингдек, марказда таҳсил олаётган ёшлар ҳам ўзларининг келажакдаги орзу-режалари, танлаган йўналишлари ва мақсадлари ҳақида фикр билдиришиб, туман раҳбари билан очиқ мулоқотда бўлишди.
Бу каби учрашувлар ёшлар қалбида янги мақсадлар, кучли интилиш ва ўз устида тинимсиз ишлашга бўлган иштиёқни янада оширди.



