"Биз коррупсияга қаршимиз" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
2025-11-14 15:00:00 / Янгиликлар
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупсияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Қумқўрғон туманида ҳам бу борада бир қанча тадбирлар доимий равишда ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда туман ҳокимлиги аппарат ходимлари иштирокида "Биз коррупсияга қаршимиз" мавзусида йиғилиш бо'либ ўтди.
Дарҳақиқат, жамиятда коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бугунги кунда ниҳоятда долзарб масала бўлиб, бу борада нафақат масъул идоралар, балки кенг жамоатчилик ҳам ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлмоғи мақсадга мувофиқдир. Қаердадир та'магирлик, порахўрлик ҳолатларига дуч келсак, ҳар биримиз бу нохуш ҳодисага нисбатан бефарқ бўлмаслигимиз, аксинча, коррупсия иллатини таг томири билан қуритишга қаратилган сай-ҳаракатларни виждонан бажаришга киришмоғимиз бурч ва масъулиятимизга айланмоғи даркор.



