Эрон делегатсияси Қумқўрғон туманига ташриф буюрди
2025-11-09 09:00:00 / Янгиликлар
Эрон Ислом Республикасининг Форс вилояти ҳокими Хоссейн Али Амирий бошчилигидаги делегатсия амалий ташриф билан Қумқўрғон туманида бўлди.
Ташриф доирасида делегатсия аъзолари тумандаги "Қумтех Инвест" МЧЖ корхонаси томонидан ташкил этилган "Тайёр мато ишлаб чиқариш ва матони бўяш" лойиҳа фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ерда улар ип калавадан тайёр мато ишлаб чиқариш жараёни ҳамда тайёр матога гул босиш ишларини кўздан кечирдилар.

Кейинги манзил "Агро Проcессинг Гроуп" МЧЖ корхонаси томонидан ташкил этилган "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш" лойиҳа фаолияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, меҳмонлар ташриф якунида ушбу ишлаб чиқариш корхоналаридаги маҳсулотлар сифатини юқори баҳолаб, ушбу йўналишларда ҳам ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидлади.



