Ҳокимият ҳақида

Қўнғирот тумани ҳақида қисқача маълумот
Қўнғирот тумани республиканинг шимоли-ғарбий томонида жойлашган бўлиб, 1927 йилнинг 3 июлида ташкил этилган. Туман ўз ҳудуди бўйича Ўзбекистон Республикасининг 12 фоизини, Қорақалпоғистон Республикасининг 46 фоизини ташкил этади. Қўнғирот тумани Туркманистон ва Қозоғистон Республикалари, Мўйноқ тумани, Кегейли тумани ва Қонликўл тумани билан чегарадош.
Туман ўсиш нуқтаси (драйвер) чорвачилик, нефть-кимё саноати соҳаларига ихтисослашган.
Майдони 76,0 минг кв.км. Туманда 21 та маҳалла, 5 та шаҳарча ва 13 та овул фуқаролар йиғини бор.
2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Қўнғирот тумани бўйича жами доимий яшовчи аҳоли сони 137,8 кишини ташкил этиб, йил бошидан 1,2 минг кишига ёки 0,9 фоизга кўпайган.
Шундан:
Эркаклар сони - 70,7 минг киши
Аёллар сони - 67,1 минг киши
Шаҳар жойларда - 87,0 минг киши
Қишлоқ жойларда - 50,8 минг киши
Фуқаролар йиғинлари сони - 39 та.
Хўжаликлар сони - 28093 та.
Мактаблар сони - 49 та.
Мактабгача таълим ташкилотлари - 94,
Кутубхоналар - 2 та.
Районнинг ғарбий қисмини Устюрт текислиги эгаллаган бўлиб, асосан ер ости бойликлари шу минтақада жойлашган. Бу ерда оҳактош, бўр, гипс, мергель, ош тузи, нефть, газ конденсатлари ва бошқа қазилма бойликларнинг йирик конлари бор. Шохпахта, Қувонч, Оқчўлоқ, Учсой, Урга майдонларида газ конлари очилган. Урга кони 1995 йилда газ магистралига қўшилиб, аҳоли манфаатларини таъминлаш учун хизмат кўрсатмоқда. Шу билан бирга, Борса-келмас ва Қоровумбет туз конлари бор. "Барса келмас" туз конининг узунлиги 75 км, эни 70-72 км бўлиб, чуқурлиги 30-60 м, умумий майдони 1000 кв.м ни ташкил этади. Ушбу туз конларидан саноатда фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 2 мартдаги 79-сонли қарорига мувофиқ давлат аҳамиятига эга Қўнғирот сода заводи қурилиб ишга туширилди. Табиий сув манбаи Амударё ҳисобланади.
