“Энг намунали хотин-қизлар фаоли” танловининг туман босқичи ўтказилди
2025-09-16 11:00:00 / Янгиликлар

Қўнғирот тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Энг намунали хотин-қизлар фаоли” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда иштирокчилар ўз маҳаллаларида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий таълим олиши, бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш йўналишларида амалга ошираётган ишлари бўйича тақдимот ва видеороликлар орқали ўз тажрибалари билан бўлишдилар.
Кўрик-танлов якунида энг фаол ва ташаббускор хотин-қизлар тақдирланиб, уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Натижаларга кўра, “Суэнли” ОФЙ хотин-қизлар фаоли Нисанбаева Наргиза Тагабергеновна 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.









