1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Қўнғирот туманида байрам дастурхони ташкил этилди
2025-09-15 16:00:00 / Янгиликлар
1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Қўнғирот туманида байрам дастурхони ташкил этилди

Тадбирни Қўнғирот тумани ҳокими Б. Мадаминов очиб, устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади. Ўз нутқида ёшларни етук инсон, илмли-билимли, янги Ўзбекистон қурувчиси сифатида тарбиялашда ўқитувчиларнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.
Байрам тадбирида туман ҳокимлиги масъуллари, соҳа раҳбарлари, тажрибали ўқитувчилар, ёш педагоглар ҳамда фахрий мураббийлар иштирок этди. Байрам дастурхони ўзаро самимият, ҳурмат ва устозларга бўлган чексиз эҳтиром руҳида ўтди.
Байрам давомида туман маданият бўлими томонидан тайёрланган шўх қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.









